Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларуснинг Нидерландиядаги элчихонаси номаълум шахслар ҳужумига учради
Ҳаагадаги дипломатик миссия биносининг бир нечта ойналари синдирилган, “Яшасин Беларус!” ва Александр Лукашенкони терроризмда айблаган ёзувлар қолдирилган. Полиция гумонланувчини қўлга олди ва тергов ишларини олиб бормоқда.
2 июл, якшанбага ўтар кечаси номаълум шахслар Беларуснинг Нидерландиядаги элчихонасига ҳужум қилди. Ҳаагадаги дипломатик ваколатхона биносининг бир нечта ойналари синган. Бундан ташқари, "Яшасин Беларус!" ва Беларус ҳукмдори Александр Лукашенкони терроризмда айблаган ёзувлар қолдирилган, деб хабар берди Голландиянинг Omroep West медиа компанияси.
Полиция 31 ёшли эркакни ҳужумда гумон қилиб ҳибсга олди. Воқеа юзасидан тергов бошланган. Беларус Ташқи ишлар вазирлиги вандализм актини тасдиқлади.
Нидерландия парламентининг “Демократлар 66” сўл-либерал партияси аъзоси Сёрд Сёрдсма воқеани қоралаб, хорижий давлатлар элчихоналари ва қароргоҳларига ҳужум қилмасликка чақирди. Бундай ҳаракатлар хориждаги нидерланд дипломатларини "кўпроқ ҳимоясиз қилади", деди парламентарий.
Мавзуга оид
09:55 / 03.07.2026
Минск Россияга сафарлар бўйича огоҳлантириш берди
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026