Ўзбекистон | 20:11 / 03.07.2023
6060
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида иштирок этади 

Анжуман 4 июль куни видеоалоқа форматида ташкил этилади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. 

Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. 

Учрашув якунида ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, маданий-гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид