12:28 / 04.07.2023
30313

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023-2024 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Таълим соҳасида ўтиш балли 94 баллни, санъат - 80, ҳуманитар фанлар (тиллардан ташқари) - 94, тиллар - 94, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар - 105, журналистика ва ахборот - 105, бизнес ва бошқарув - 105, ҳуқуқ - 140, биологик ва турдош фанлар - 80, атроф-муҳит - 94, физика ва табиий фанлар - 80 ҳамда математика ва статистика - 94 баллни ташкил этади.

Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологиялар соҳасида ўтиш балли 94 баллга тенг. Шунингдек, муҳандислик иши - 75, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари - 75, архитектура ва қурилиш - 75 баллга тенг. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқ хўжалиги - 70, ветеринария - 60, соғлиқни сақлаш - 129, ижтимоий таъминот - 94 балл. 

Мавзу
Қабул-2023
2022/23 ўқув йили учун ихтисослашган ва президент мактаблари, коллежлар, техникумлар, бакалавриат ва магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчириш бўйича янгиликлар.
Барчаси
Top