Ўзбекистон | 18:26 / 05.07.2023
3085
1 дақиқада ўқилади

Покистон ва Ўзбекистон ўртасида мультимодал юк ташуви ривожлантирилади

Шунингдек, Тошкент – Лаҳор йўналишида мунтазам авиақатновлар қайта тикланиши мумкин. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Фаруқ билан учрашди. Томонлар мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.

Учрашувда, хусусан, икки мамлакат ўртасида юк ташуви ҳажмини ошириш мақсадида томонлар Афғонистон ҳудуди орқали мультимодал ташувни ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент – Лаҳор йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш, «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темирйўли қурилиши лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид