08:08 / 07.07.2023
3935

1,1 млн гектар ерларни фойдаланишга киритиш концепцияси қабул қилинди

Ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиққан 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш концепцияси қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, ўтган даврда оборотдан чиққан, лалми, яйлов ерлардан қарийб 580 минг гектари  фойдаланишга киритилди.

Ўзлашган ерларда 280 минг аҳоли бандлиги таъминланди ва қўшимча 3,7 млн тонна маҳсулот етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 25 йилга ижарага берилиши белгиланди.

Қарийб 1,4 млн гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди, 4,5 млрд м3 сув иқтисод қилинди, 350 млрд сўм субсидия берилди.

Келгуси 5 йилда яна 500 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилади, 2 млн га сув тежовчи технология жорий қилинади.

Top