Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Raiffeisenbank Россиядан чиқиб кетишни кечиктиряпти
Raiffeisen Bank International узоқ йиллик Австрия-Россия муносабатларини хавф остига қўймаслик учун Россияда қолиш йўлини топишга ҳаракат қилмоқда. Австрия уруш тезроқ тугашига умид билдиряпти, деб ёзади Reuters.
Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) гуруҳи Россиядан чиқишни кейинга қолдирмоқда, чунки Австрия Москва билан узоқ йиллик муносабатларини ҳимоя қилишга қарор қилди ва Украина билан уруш тез орада тугашига умид билдиряпти. Бу ҳақда 6 июль, пайшанба куни Reuters агентлиги банк позицияси билан таниш бўлган учта манбага таяниб хабар берди.
Россияда мавжуд энг йирик ғарб банки бўлган RBI Европа регуляторлари босими остида ўзининг рус бизнесини сентябрь ойига қадар тўхтатмоқчи эди. Бироқ, Reuters маълумотларига кўра, гуруҳ ҳали Россия бозоридан чиқиш режасини Европа Марказий банки назорат органларига тақдим этмаган, бу эса сентябргача чиқишни савол остига қўяди. Бундан ташқари, Украинани расман қўллаб-қувватловчи Австрияда бу ҳаракатга қаршилик кўрсатилмоқда, чунки мамлакат расмийлари RBI’га ғарбнинг Москвани яккалатиб қўйиш борасидаги қатъийлигини намойиш қилиш учун ноҳақ босим ўтказилмоқда, деб ҳисоблайди.
Россия RBI’нинг кетишини истамайди, чунки RBI Россия бўлими ғарб санкциялари остида қолмаган бир неча йирик банклардан бири бўлиб, бу унга валюта операцияларини чекловларсиз амалга ошириш имконини беради. Financial Times топ-банк менежерига таяниб хабар беришича, ташкилот ҳиссасига Россия ва бутун дунё ўртасидаги барча тўловларнинг 40-50 фоизи тўғри келади.
Айни пайтда, деб ёзади Reuters, RBI Вашингтон босими туфайли Россия операциялари бўйича маълумотларни АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасига топширишга мажбур бўлди. Айни пайтда ушбу маълумотлар таҳлил қилинмоқда, санкцияларни бузиш эҳтимоли бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025