Ўзбекистон | 07:56 / 08.07.2023
3678
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Қозоғистон парламенти Сенати қўмитаси раиси Аскар Шакиров билан учрашди.

Фото: Dunyo

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган Аскар Шакиров сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса яхши қўшничилик, парламентлараро ҳамкорлик борасидаги ишлар юзасидан ўз муносабатини билдирди

Томонлар мулоқот давомида, шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоеванинг Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, Орол минтақасидаги сув муаммосини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид