Ўзбекистон | 10:58 / 11.07.2023
3312
1 дақиқада ўқилади

Академик лицейларга қабул якунланди

Академик лицейларга жами 33 876 нафар ўқувчи онлайн рўйхатдан ўтди. Уларнинг 62 фоизи ўғил, 38 фоизи қиз болалар.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, бу йил лицейларга жами 14 534 нафар қабул квотаси белгиланган.

Президент қарорига биноан, академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинган. 

Қабул Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

Тест синовлари ўтказишнинг аниқ саналари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Мавзуга оид