Ўзбекистон | 08:02 / 11.07.2023
17243
2 дақиқада ўқилади

«Ғишт-кўприк» пости олдида фуқаро бир кишига пичоқ билан жароҳат етказди

Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган.

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент тумани ҳудуди, “Ғишт-кўприк” божхона пости олдида, Сирдарё вилоятида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Ш.Э. ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқаронинг қорин қисмига ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган.

ИИВ хабарига кўра, воқеа содир бўлган заҳоти ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари ушбу шахс атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишининг олдини олиш мақсадида, хизматда фойдаланиш учун бириктирилган махсус резина таёғини ишлатиб, жисмоний куч қўллаган ҳолда фуқаро Ш.Э.ни қўлга олиб, зарарсизлантирган. 

Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.

Мавзуга оид