Иқтисодиёт | 17:48 / 12.07.2023
33546
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлар кескин ошган

Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 13,3 фоизни, тадбиркорлик субъектлари кутилмалари эса 13,2 фоизни ташкил қилган. Ҳар иккала тоифа ҳам валюта курсининг ўзгариши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишини нархларга энг кўп босим ўтказувчи омиллар сифатида келтириб ўтган.

Марказий банк июнь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маьлумотларни эълон қилди.

Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,4 фоиз бандга пасайиб, 13,3 фоизни ташкил қилган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курси ўзгариши (50 фоиз);
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (40 фоиз);
  • бозорларда монополиянинг мавжудлиги (38 фоиз);
  • нархларнинг сунъий оширилиши (34 фоиз).

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Июнь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,2 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган.

Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курсининг ўзгариши (55 фоиз);
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (39 фоиз);
  • ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (32 фоиз).
Фото: Марказий банк

Шунингдек, июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,9 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 17 фоиз, Бухоро – 13,5 фоиз, ва Самарқанд вилоятида 13,3 – фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон Республикаси – 10,7 фоиз, Жиззах – 11 фоиз ва Сурхондарё вилоятида – 11,7 фоиз сезилган. 

Истеъмолчилар томонидан нархлари юқори ўсганлиги қайд этилган товар ва хизматлар:

  • шакар ва қандолат маҳсулотлари – 37,1 фоиз (жами респондентларнинг улушида)
  • гўшт ва сут маҳсулотлари – 33,4 фоиз;
  • қурилиш моллари – 33,1 фоиз;
  • дорилар – 24,1 фоиз.
Фото: Марказий банк

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти