Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда дайди ҳайвонларни ўлдиришга рухсат берилди
Илгари дайди ҳайвонларни ўлдиришни тақиқловчи усуллар федерал қонунларда белгилаб қўйилган эди.
Россия Давлат Думаси депутатлари ҳудудларга қаровсиз ҳайвонлар билан курашиш йўлини танлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Илгари дайди ҳайвонларни ўлдиришни тақиқловчи усуллар федерал қонунларда белгилаб қўйилган эди. Энди бу тақиқ қонунчиликдан олиб ташланди — қаровсиз ҳайвонлар билан қандай курашиш кераклигини ҳудудлар мустақил ҳал қилади.
Бундан буён эгасиз ҳайвонлар билан курашиш тартибини ҳудудий ҳукуматлар мустақил белгилайди. Шунингдек, уларга қарши кураш чоралари рўйхати белгиланади. Шу билан бирга, дайди ҳайвонларни ушлашда «Ҳайвонларга нисбатан масъулиятли муносабатда бўлиш тўғрисида»ги қонун талаблари қўлланилмайди. Мисол учун, унда «ҳайвонларнинг шикастланиши, жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келадиган моддалар, дори-дармонлар, усуллар, техник воситалардан фойдаланиш тақиқланади» деган меъёр бор.
Россияда қаровсиз ва дайди ҳайвонларга нисбатан бундай қонуннинг қўлланиши уларнинг одамларга, айниқса болаларга ҳужум қилиши, жароҳат етказиши каби ҳолатларнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025