07:43 / 13.07.2023
3708

Малайзия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Малайзия элчиси Ҳенди Ассанни қабул қилди.

Фото: Dunyo

«Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳенди Ассан жаноблари билан учрашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Вазир элчининг мамлакатдаги ўз фаолияти даврида икки томонлама муносабатларда янги саҳифалар очиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

«Унинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз», дейди Бахтиёр Саидов.

Ҳенди Ассан 2018 йилнинг август ойида ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини тақдим этганди.

Top