Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси юртдошларни Малайзияга сафар олдидан кириш талабларини диққат билан ўрганишга чақириб, ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда чегарада мамлакатга кириш рад этилиши мумкинлигини маълум қилди.
Элчихона маълумотига кўра, айни пайтда Тошкент–Куала-Лумпур йўналишида авиақатновлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари учун Малайзияга 30 кунгача визасиз кириш режими амал қилади.
Малайзия миграция талабларига мувофиқ, сафар қилувчилардан қуйидагилар сўралиши мумкин:
- хорижга чиқиш паспорти амал қилиш муддати камида 6 ой бўлиши;
- 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга учиш чиптаси мавжудлиги;
- Малайзияда қолиш учун етарли маблағ;
- (элчихона тавсиясига кўра) меҳмонхона/ётоқхона банд қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва сафар мақсади ҳақида қисқача маълумот (айниқса инглиз тилида мулоқот қийин бўлса).
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб Малайзияга келувчи хорижий фуқаролар Malaysia Digital Arrival Card (MDAC)ни одатда келишдан 3 кун олдин онлайн тўлдириши талаб этилади.
Элчихона қайд этишича, юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Малайзия чегара назорати органлари киришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Алоқа учун (элчихона):
тел.: +603-4253-3406, +603-4253-2406;
веб-сайт: https://uzbekembassy.com.my/;
Facebook: https://www.facebook.com/uzembassymalaysia;
Instagram: https://www.instagram.com/uzembassymalaysia/.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026