Жаҳон | 15:11 / 15.07.2023
13740
2 дақиқада ўқилади

Беларус «Вагнер» ХҲК бўйича «йўл харитаси»ни тақдим этди

«Белорусский Гаюн» мониторинг гуруҳи маълумотига кўра, «Вагнер» ХҲКнинг катта колоннаси Осиповичи йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Фото: Getty Images

Беларус Мудофаа вазирлиги ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбарияти Қуролли кучлар ва ёлланма аскарларни тайёрлашнинг кейинги қўшма тизими масаласи бўйича яқин келажак учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда 14 июл, жума куни кечқурун Беларус Мудофаа вазирлиги маълум қилди

Гап «қуролли кучларнинг турли бўлинмалари ўртасида тажриба алмашиш» ҳақида кетмоқда, дея маълум қилди идора.

Айни пайтда, «Белорусский Гаюн» мониторинг гуруҳи 15 июлга ўтар кечаси Могилев вилояти шарқидаги Кричев туманида «Вагнер» ХҲКнинг катта карвони Беларусга Россиядан кириб келганини билдирди. Кузатувчиларга кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР» рақамлари бўлган енгил ва юк машиналари кузатилган. 

Улар Рогачев орқали Бобруйск томон, кейин эса - Осиповичига йўл олди, деб қайд этади «Белорусский Гаюн». Кузатувчилар фикрича, йўналиш колонна Могилев вилояти Цел қишлоғидаги чодирли лагер томон кетаётганини билдиради.

Уларга кўра, Беларус ГАИси кузатиб бораётган колоннада камида 60 та автомобил, жумладан, «УАЗ-Патриот» пикаплари, ўнта юк машинаси, УАЗ микроавтобуслари ва учта автобус бўлган. Тошкент вақти билан соат соат 10:00 да колонна Осиповичи йўналишида ҳаракатланишда давом этган, дея таъкидлайди мониторинг гуруҳи. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид