Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Ўзбекистондаги элчини ишдан бўшатди
Фото: Дунё
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг фармони билан Язгули Маммедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.
«Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлигининг ёзишича, давлат раҳбари «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» тегишли фармонни имзолаган.
Язгули Маммедов 2018 йил июл ойида Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган эди. Бунгача у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней Доруссалом давлати, Индонезия ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган.
Язгули Маммедов 2012-2018 йилларда Туркманистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Шири Шириевни алмаштирган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026