Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби автофалокатга учради
Зайниддин Эшонқуловни Саудия Арабистонида машина туртиб юборган. Ўғли унинг аҳволи яхшилигини айтди.
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Саудия Арабистонида автофалокатга учради. Ҳодиса 23 июн куни Рошидия меҳмонхонаси олдида содир бўлган.
Унинг аҳволи ҳақида Ҳаж сафарида бўлиб турган фарзанди маълумот берди.
«Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг фарзандиман, исмим Нуримом. Тошкент шаҳри ҳожиларига элликбоши сифатида ҳажга келдим.
Аллоҳнинг синови бўлиб отамни автомашина туртиб юборди. Интернет тармоқларида ҳар хил ёлғон, бўрттирилган хабарлар тарқатилмоқда. Отамнинг аҳволи анча яхши. Доимо суҳбатлашиб турибмиз, мулоқотдамиз. Диний идорамиз раҳбарияти, диний қўмита раҳбарияти, қолаверса, Макка шаҳридаги ишчи гуруҳ ҳол-аҳвол сўраб, назорат қилиб турибди.
Интернетда отамнинг соғлиғи учун пул йиғилгани ҳақида маълумот тарқатилибди, бу мутлақо ҳақиқатга зид. Икки давлат келишувларига асосан ҳар бир муолажа мутлақо бепул тарзда амалга оширилади. Отамнинг аҳволи жуда яхши, шифокорлар охирги рейсларга жавоб берса керак», деди у.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026