Ўзбекистон | 08:07 / 18.07.2023
6167
1 дақиқада ўқилади

6 ойда 19 мингга яқин хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган 

Ҳимоя ордери бериш натижасида 7965та оилани яраштиришга, 9720та оилада низони бартараф этишга эришилган. 

Ўтган олти ойда 18704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 7965та оилани яраштиришга, 9720та оилада низони бартараф этишга эришилган. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон психологлари ассоциацияси билан биргаликда маҳалла хотин-қизлар фаолларида оилалар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш борасида психологик билимларини шакллантириш мақсадида 2023 йилнинг 24 июль кунидан бошлаб барча ҳудудларда семинар-тренинглар ўтказилиши белгиланди.

Мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотли бўлмаган 12 563 нафар хотин-қизлардан аризалар қабул қилинган, белгиланган мезонлар асосида 11 992 нафарига тавсиянома берилган.

Мавзуга оид