19:12 / 19.07.2023
3556

2023 йилда дарахт кесиш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди 

Табиатга етказилган зарар миқдори 3,6 миллиард сўмга тенг. 

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, етказилган зарар миқдори 3,6 миллиард сўмга тенг. 

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 7 та жиноят иши ва 2055 та маъмурий иш қўзғатилиб, умумий ҳисобда 1,7 млрд сўм зарар ундирилган. 

Top