Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ стратосферага ноёб ҳарбий дронни учирди
У ердан 20 км баландликка кўтарилди ва 24 соат давомида шу ҳолатда қолди.
Фото: BAE Systems
Қўшма Штатлар Британияда ишлаб чиқарилган Phasa35 дронини стратосферага учирди. У қуёш панелларидан қувват олади ва самода бир йилгача қолиши мумкин.
Bild нашрининг ёзишича, дрон Нью-Мексико штатидан учирилган. У ердан 20 км баландликка кўтарилган ва 24 соат давомида шу ҳолатда қолган.
Ушбу баландликда Phasa35 ҳаво мудофаа тизимлари, радар ва электрон уруш воситаларига қарши ҳимояга эга.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу айғоқчи дрон Россия-Украина урушида муҳим роль ўйнаши мумкин.
Янги дрон узоқ муддатли кузатув, разведка, хавфсизлик, алоқа ва чегараларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Phasa35 Британиянинг BAE Systems компанияси маҳсулотидир. Унинг қанотлари кенглиги 35 м бўлиб, 15 кг фойдали юкни кўтаришга қодир.
Мавзуга оид
21:42 / 14.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан товон пули тўланишига эришмоқчи
10:10 / 14.04.2026
АҚШ вице-президенти: Эрон кейинги йўлни ўзи танлайди
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
08:06 / 14.04.2026