Ўзбекистон | 18:10 / 24.07.2023
8655
1 дақиқада ўқилади

Даъво аризасини қаноатлантириш эвазига 50 минг доллар сўраган шахс ушланди

У келишилган пулдан 25 минг долларини қўлга киритиб, қолган 25 минг долларни олган вақтида ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда даъво аризасини қаноатлантириш эвазига катта миқдорда пул сўраган шахс ушланди.

Қайд қилинишича, У.Д. Россия фуқароси А.Ш. ва бошқаларнинг «Ў.Т» корхонасига етказиб берган ишлаб чиқариш ускуналари учун 3,6 млн долларни ундириш ҳақидаги Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қайта кўриб чиқилишини таъминлаб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қарор чиқартириб беришини айтган. Бунинг эвазига 50 минг доллар сўраган ва келишилган пулдан 25 минг долларини қўлга киритиб, қолган 25 минг долларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид