Ўзбекистон | 13:15 / 25.07.2023
4929
1 дақиқада ўқилади
Миробод ва Яшнобод туманлари электр таъминотидан қисман узилди
Бугун, 25 июл куни соат 11:35 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли кабель тармоғида носозлик юзага келди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Миробод ва Яшнобод туманларининг истеъмолчилари электр таъминотидан қисман узилган.
Ҳозирда юзага келган мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
15:54 / 22.11.2024
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:46 / 21.11.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10 / 20.11.2024