Украина ўтган йили Қрим кўпригини портлатганини яна бир бор тан олди
8 октябрь куни кўприк Украина хавфсизлик хизмати томонидан вайрон қилинган.
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Василий Малюк 2022 йилда Қрим кўпригининг портлатилишини ташкил этишда ўз идораси иштирок этганини тан олди. Бу ҳақда у «Едини новини» миллий марафони эфирида гапириб берди.
Малюк сўзларига кўра, УХХ жуда кўп операцияларни амалга оширади, уларнинг баъзилари ҳақида гапириш мумкин ва бошқалари ҳақида мумкин эмас. Гапириш мумкин бўлганлардан бири сифатида у Қрим кўприги портлатилиши операциясини тилга олди ва «Биз бўлмасак, кўприкларни ким ёқиб юборади?» ёзуви бўлган футболкани намойиш этди.
«Ўтган йилнинг 8 октябрида Қрим кўпригининг вайрон қилиниши биз учун ютуқ бўлди», деди Малюк.
9 июль куни Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ҳам бу операцияни айнан Украина амалга оширганини тан олган эди. У 500 кунлик уруш натижаларини сарҳисоб қилар экан, Украина томони «русларнинг логистикасини бузиш учун Қрим кўпригига биринчи зарбани берганини» алоҳида таъкидлади.
Қрим кўприги биринчи марта 2022 йил 8 октябрда портлатилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) портловчи моддалар билан тўлдирилган юк машинаси кўприкда портлатиб юборилган деб ҳисобламоқда. 20 октябрь куни Украина президенти Володимир Зеленский ўз мамлакатининг воқеага алоқадорлигини рад этган эди.
2023 йил 17 июлга ўтар кечаси Қрим кўпригида навбатдаги портлаш содир бўлди, оқибатда икки киши ҳалок бўлди, бир бола жароҳат олди, йўл қисми ҳам шикастланди. Россия Тергов қўмитаси «террорчилик акти» (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатди.
УХХ вакили Артём Дехтяренко Қрим кўпригидаги портлашнинг «ташкил этилиши бўйича тафсилотлар» Украина ғалабасидан кейин маълум қилинишини айтди.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024