Жаҳон | 09:05 / 26.07.2023
6238
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украина дронларидан фойдаланиш билан боғлиқ яхши хабарлар кўпаяди

Кечки видеомурожаатда Украина президенти Володимир Зеленский Украина «учувчисиз учиш аппаратлари армияси» ишининг биринчи йили ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Фото: AP

Мудофаа учун барча учувчисиз учиш аппаратлари керак – оддий дронлардан тортиб денгиз ва узоқ масофаларда ҳаракат қила оладиган зарба берувчи дронларгача, деди давлат раҳбари. 

Дронлардан фойдаланиш кўпинча олий қўмондон штаби йиғилишларида муҳокама қилинадиган мавзуга айланяпти, дея қўшимча қилди Зеленский. 

«Украина дронларидан фойдаланиш билан боғлиқ яхши хабарлар кўпаяди», деб ишонтирди Украина раҳбари.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Москва ҳудудида «иккита Украина учувчисиз учиш аппарати электрон радиоэлектрон курашиш воситаси ёрдамида бостирилгани ва уриб туширилгани» ҳақида маълум қилганди. 

Ҳарбий идора воқеани «террорчилик ҳужумини амалга оширишга уриниш» деб атади.

Россия пойтахти мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, Москвада икки нотурар бинога учувчисиз учоқлар томонидан берилган зарбалар қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид