12:24 / 27.07.2023
12413

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди

Янги қўмитага Умид Шодиев раис бўлди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилган.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, президент қарори билан Умид Рустамович Шодиев мазкур қўмита раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шодиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилган.

Маданият ва туризм вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари ташкил қилинган.

Top