Италия бош вазири Мелони АҚШда биринчи марта Байден билан учрашди
Жоржа Мелони Италия бош вазири сифатида Вашингтонга илк ташрифи чоғида АҚШ президенти Байден билан Украинадаги уруш, иқлим ўзгариши, ноқонуний миграция ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШ президенти Жо Байден ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинани мамлакатга керак бўлган даражада сиёсий, ҳарбий, молиявий ва ҳуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишига ишонтирди. 27 июль, пайшанба куни Оқ уй сайтида Байден ва Мелонининг қўшма баёноти эълон қилинди.
Баёнотда айтилишича, Италия ва АҚШга ёрдам «БМТ Низоми ҳамда Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришилгунга қадар» давом этади. Алоҳида ҳужжатда «Украинага Қора денгиз орқали озиқ-овқат экспорт қилиш имкониятини бериш муҳимлиги» қайд этилган. Оқ уй ва Италия ҳукумати раҳбарлари Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидан бир томонлама чиқиб кетишини, шунингдек, Россиянинг Украина дон омборлари ва транспорт инфратузилмасига ҳужумларини қоралади. Бундан ташқари, Вашингтон ва Рим Украинани қайта тиклашни мувофиқлаштиришни давом эттириш мажбуриятини олади.
Мелонининг Вашингтонга ташрифи унинг Италия бош вазири мақомида Америкага биринчи сафари бўлди. Байден билан мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ноқонуний миграция муаммолари, глобал исиш ва дунёнинг турли бурчакларидаги хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024