Ўзбекистондан четга сотилган мева-сабзавотлар статистикаси очиқланди
Мева-сабзавотлар экспорти статистикасига кўра, ўрик экспорти 6,4 мартага ошган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳолати тўғрисида маълумот берилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, олхўри – 20,3 минг тонна, узум (қуритилган) – 32,9 минг тонна ва шафтоли – 25,6 минг тонна ҳажми экспорт қилинган.
Бундан ташқари, қовун ва тарвуз – 90,6 минг тонна, гилос – 45 минг тонна, ўрик – 57,4 минг тонна, карам – 75,2 минг тонна кўрсаткичда четга сотилган.
Шунингдек, 40,8 минг тонна помидор, 57,9 минг тонна мош ҳамда 237,7 минг тонна пиёзнинг хорижий давлатларга экспорти амалга оширилган.
Аввалроқ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 1,3 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1 млрд ҳамда 699,3 доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024