Ўзбекистон | 10:31 / 28.07.2023
11256
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашиб кетди 

Зангиота туманида поезд ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Вилоят ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 27 июль куни соат тахминан 14:00 да Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-713 автомобил йўлининг 3-километрида ЙТҲ юз берган.

Қайд этилишича, йўлни кесиб ўтган темирйўл кесишмасида (шлагбаум билан жиҳозланмаган, темирйўл светофори ва йўл белгилари мавжуд) ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган А.А бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобилида темирйўл кесишмасидан ўтаётган вақтида темирйўлда ҳаракатланиб келаётган, Ўзбекистон Локомотив депосига қарашли бўлган "ВЛ60к" русумли электровоз (вагонлар уланмаган) билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
  
Ушбу тўқнашув натижасида транспорт воситалари техник шикастланган. Фуқаролар соғлиғига зиён етмаган. 

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид