Ўзбекистон | 07:35 / 28.07.2023
3038
1 дақиқада ўқилади

Венгрия Ўзбекистонда органик ўғит ишлаб чиқармоқчи

Венгриялик органик ўғит ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда ҳам фаолият юритишга қизиқиш билдирди. 

Фото: Agro.uz

Амалий ташриф билан Венгрияда бўлиб турган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мамадаминов Agriturf компанияси раҳбари Андрас Довгал билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ўзида органик ўғит ишлаб чиқариш масаласи кўтарилди. Бу борада Agriturf компаниясининг тажрибаси, имкониятлари ўрганилди. Компания раҳбари Андрас Довгал ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.  Музокараларда мазкур компания томонидан Ўзбекистонда органик ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Органик ўғит қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган тадбиркорларга Европа бозори талабларига мос юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини беради.

Мавзуга оид