Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: Россияда бир йилда болалар ўртасида суицидга уринишлар сони ортди
Россияда болалар ўртасида ўз жонига қасд қилишга уринишлар сонининг кўпайганидан Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил маърузасида фойдаланилган Россия ТҚнинг норасмий статистик маълумотлари далолат беради.
Россияда вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилишга уринишлари сони бир йил ичида кўпайди. Бу ҳақда 30 июль, якшанба куни тақдим этилган Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Белованинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинган. Таъкидланишича, Россияда болалар ўртасида ўз жонига қасд қилишга уринишлар сонининг кўпайиши ҳақидаги хулоса Россия Тергов қўмитасининг (ТҚ) норасмий статистик маълумотлари асосида тузилган.
Шу билан бирга, йил давомида Россияда болалар ўртасида ўлим билан тугаган ўз жонига қасд қилишлар сони камайди, деди Лвова-Белова. РФ ТҚ маълумотларига кўра, 2022 йилда бундай ҳолатлар 679 та, 2021 йилда эса 753 та бўлган. Таққослаш учун: 2020 йилда Тергов қўмитаси Россияда 548 бола ўз жонига қасд қилганини қайд этган.
Росстат маълумотлари ҳам ҳисоботда келтирилган, аммо улар РФ ТҚ кўрсаткичларидан фарқ қилади. Шу тариқа, 2021 йилда идора мутахассислари томонидан Россияда болалар ўз жонига қасд қилишининг 372 та, 2020 йилда эса 311 та ҳолати қайд этилган.
Баъзи профилактика хизматлари қоғозбозликка кўпроқ эътибор қаратади ва ҳар доим ҳам таълим муассасаларида болаларнинг депрессив ва девиант хатти-ҳаракатлари намоён бўлишига реакция билдирмайди, деди Лвова-Белова ҳисоботни тақдим этар экан.
Мавзуга оид
19:26 / 08.10.2025
“Дардни ичга ютиш - депрессияни кучайтиради”
18:47 / 07.10.2025
Депрессия, генетика ёки жамият босими: одамларни суицидга нима ундайди?
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025