Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан ушланди
У фермер хўжалиги раҳбаридан 5 млн сўм пора олгани айтилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган «А.Б.» фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 10.07.2026
Табиий газга улаш учун пора олган мансабдорлар ушланди
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
21:56 / 04.07.2026