Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиали ташкил этилади
Президент «Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультети («Даволаш иши» таълим йўналиши) Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилади.
Филиалда спорт тиббиёти ва бошқа тиббиёт мутахассисликлари («Даволаш иши», «Фармацевтика», «Педиатрия») бўйича кадрлар тайёрланиб, Чирчиқ шаҳридаги барча турдаги тиббиёт муассасалари унга клиник-ўқув база сифатида бириктирилади.
Спорт соҳасида кадрларни комплекс тайёрлаш бўйича «Чирчиқ спорт кластери» намунаси яратилади.
Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.
Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг минтақавий филиаллари ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
13:02 / 02.06.2026
Президент маиший ва автомобил кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
13:00 / 02.06.2026