Ўзбекистон | 12:13 / 31.07.2023
6889
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминотида қисман узилишлар кузатилмоқда

Ҳозирги вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиалининг аварияга қарши тезкор бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги

Тошкент шаҳар Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи ерости кабель тармоғида юкламанинг ортиб кетиши натижасида носозлик юзага келган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Миробод ва Яшнобод туманларида айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисман узилишлар кузатилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг аварияга қарши тезкор бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу носозлик муайян вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши айтилган.

Фото: Энергетика вазирлиги
Фото: Энергетика вазирлиги

Мавзуга оид