Жаҳон | 11:11 / 01.08.2023
7682
2 дақиқада ўқилади

Британия Шимолий денгизда нефт ва газ қазиб олишни кўпайтиради

Бош вазир Риши Сунакнинг айтишича, углеводород қазиб олишнинг кенгайиши унинг мамлакатини Россия каби давлатлардан мустақилроқ қилади. Табиатни муҳофаза қилувчилар Лондоннинг нефть қазиб олиш режаларидан норози.

Фото: Reuters

Буюк Британия, экологларнинг норозилигига қарамай, Шимолий денгизда нефть ва газни ўзлаштириш учун юздан ортиқ янги лицензиялар беради. Ўз ресурсларини ўзлаштириш Британияни Россия каби давлатлардан мустақилроқ қилади, деди бош вазир Риши Сунак 31 июль, душанба куни Лондонда.

«Россия президенти Владимир Путин энергияни қандай қилиб қуролга айлантирганига барчамиз гувоҳ бўлдик. У таъминотни тўхтатди ва шу тариқа кўплаб мамлакатларда ривожланишни бўғиб қўйди. Энергетикамиз ҳақида гап кетганда, биз бунга қарам бўлишни истамаймиз», деб тушунтирди Британия бош вазири.

Сунакнинг айтишича, Шимолий денгизга сармоя киритиш ўзбошимча ҳаракатлардан ҳимояланишнинг муҳим қисмидир, шунинг учун ҳукумат нефть ва газни ўзлаштириш учун янги лицензиялар беришни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Британия бош вазири, шунингдек, бу режалар ўз ҳукуматининг иқлимни муҳофаза қилиш мақсадларига мос келишини таъкидлади, чунки Буюк Британия 2050 йилда энергияга бўлган эҳтиёжининг деярли тўртдан бир қисмини нефть ва газ ҳисобидан қондиради, ўша вақтга бориб парник газлар ташламалари нолга туширилиши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид