Ўзбекистон | 09:33 / 01.08.2023
3807
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мутахассислари Япония саноат корхоналарида ишга жойлаштирилади

JICA билан Ўзбекистон мутахассисларини Япония саноат корхоналарида ишга жойлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича баённома имзоланди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегациядан иборат ишчи гуруҳи Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихиро Танака билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашув аввалида Япония агентлиги билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга экани ва мамлакат раҳбарияти томонидан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани таъкидланди.

JICA раҳбари Ўзбекистондан меҳнат кучини жалб қилишда, уларга япон тажрибасини ўргатиш, муносиб иш билан таъминлашда кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилар экан, ишчилар ўз ватанига қайтганидан сўнг Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Музокаралар сўнгида Ўзбекистон мутахассисларини Япония саноат корхоналарида ишга жойлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича баённома имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид