Жаҳон | 10:31 / 02.08.2023
3753
1 дақиқада ўқилади

АҚШ F-16’да украиналик учувчиларни тайёрлаш режасини ҳали ҳам тасдиқламади

АҚШ ҳали ҳам европалик расмийлардан F-16 қирувчи самолётларида Украина учувчиларини тайёрлаш бўйича якуний режани кутмоқда, деб хабар берди CNN масаладан хабардор расмийларга таяниб. 

Фото: John Thys/AFP via Getty Images

Қайд этилишича, таълим дастури кучга киришидан олдин АҚШ уларни тасдиқлаши керак. 

Машғулотлар август ойида бошланиши режалаштирилган эди, бироқ бир қатор муҳим жиҳатларни ҳали ишлаб чиқиш керак. 

Бундан ташқари, машғулотлар тугагандан сўнг қайси давлатлар F-16 самолётларини тайёрлаш ва Украинанинг ўзи учун тақдим этиши ҳозирча аниқ эмас. 

Самолётларни Украинага тақдим этиш учун АҚШдан алоҳида рухсатнома талаб қилинади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид