Россия хорижликлар учун электрон визалар беришни бошлади
Россияга бир марталик ташриф буюриш учун электрон виза 55 мамлакат фуқаролари учун мавжуд. Бундай визани олишга юзнинг рақамли фотосурати ва паспорт асосий саҳифасининг сканерини тақдим этиш кифоя.

Фото: turkmenportal.com
1 августдан бошлаб Россияда РФга турист сифатида ташриф буюриш, меҳмон ёки хизмат сафари, илмий, маданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва спорт тадбирларида қатнашиш истагида бўлган хорижликлар учун ягона электрон визалар бериш тизими ишга туширилди.
Россияга бир марталик ташриф буюриш учун электрон виза 55 мамлакат, жумладан, Германия, Австрия, Италия, Хитой, Шимолий Корея, Индонезия, Мексика, Саудия Арабистони, Кувайт, Уммон, Эрон фуқаролари учун мавжуд. Вьетнам, Камбожа, Мянма давлатлар рўйхатига охирги бўлиб киритилган. АҚШ ва Буюк Британия рўйхатда йўқ.
Электрон виза олиш учун Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган веб-сайтида ёки мобил илова орқали сафар санасидан камида тўрт кун олдин ариза тўлдириш керак. Унга аризачининг рақамли фотосурати ва паспорт маълумотлари бўлган саҳифанинг сканери илова қилинади.
Консуллик йиғими 52 доллардан, олти ёшгача бўлган болалар учун эса 2 доллардан ошмайди. Виза чет эл фуқаросига Россияда 16 кунгача қолиш ҳуқуқини беради. Сафар виза расмийлаштирилган кундан бошлаб 60 кун ичида исталган санада амалга оширилиши мумкин, аммо Россиядан чиқиш санаси виза берилган пайтдан бошлаб 60 кундан кечикиши мумкин эмас.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
-
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди
Жаҳон | 10:16
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

00:41 / 26.04.2025
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

14:36 / 25.04.2025