Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест китоби варағини олиб кетган абитуриент имтиҳондан четлатилди
Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синови пайтида абитуриент қоидабузарлик қилгани аниқланди.
Фото: KUN.UZ
Жумладан, у кимё фанидан тест топшириғи китоби варағини йиртган ва ўзи билан олиб кетган. Унинг қилмиши видеокузатув тасвири орқали аниқланган.
Қайд қилинишича, абитуриент Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тест жараёнидан четлатилди.
Қонунчиликка кўра, абитуриент имтиҳонга калькулятор, луғат, китоб, жадвал, компьютер, уяли телефон, шпаргалка, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситаларни олиб киришга ҳаракат қилса, улардан фойдаланса, тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, уларга ёрдам берса, бир-бири билан гаплашса, тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириғи китоби варағини йиртса, имтиҳон вақти тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортса тест синовидан четлатилади.
Шунингдек, абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тестдан четлатилади. Агар талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаси талабаси сафидан чиқарилади. Ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.
Мавзуга оид
15:40
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги юритилади
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
14:12 / 21.01.2026
Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги юритилади
18:58 / 20.12.2025