Таълим | 17:37
726
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон университетларидан бирортаси топ-2000 рейтингдан жой олмади.

Фото: Unsplash

Жаҳон университетлари рейтинги маркази (CWUR) 2026 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилди. Ҳисоботда 100 га яқин мамлакатдан 21 мингдан ортиқ университет фаолияти таҳлил қилинган ва 2 мингтаси саралаб олинган. Ўзбекистон университетларидан бирортаси топ-2000 рейтингдан жой олмади.

CWUR рейтингининг асосий хусусиятлари:

Объективлик: Рейтингда сўровномалар ёки университетларнинг ўзи тақдим этган маълумотлардан фойдаланилмайди. У реал натижаларга асосланади: таълим сифати (25%), битирувчиларга бўлган талаб (25%), ўқитувчилар таркиби сифати (10%) ва тадқиқот фаолияти (40%).

Миқёс: Топ-2000 (Глобал 2000) эълон қилинади ва жами 21 мингдан ортиқ олий таълим муассасаси баҳоланади.

Маълумотлар: Миллионлаб нашрлар, иқтибослар, мукофотлар ва битирувчиларнинг карьера ютуқлари таҳлил қилинади.

CWUR 2026 бўйича дунёнинг энг яхши 10 та университети:

  • Ҳарвард университети (АҚШ)

  • Массачусетс технология институти (MIT) (АҚШ)

  • Стэнфорд университети (АҚШ)

  • Кэмбриж университети (Буюк Британия)

  • Оксфорд университети (Буюк Британия)

  • Принстон университети (АҚШ)

  • Пенсилвания университети (АҚШ)

  • Колумбия университети (АҚШ)

  • Йейл университети (АҚШ)

  • Чикаго университети (АҚШ).

Рейтингда АҚШ устунлик қилмоқда, аммо Буюк Британия, Япония, Канада, Франция, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг университетлари ҳам юқори ўринларни эгаллайди.

Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бирортаси асосий мезонлар (тадқиқот фаолияти, иқтибослар сони, ўқитувчилар сифати ва битирувчиларнинг карьера ютуқлари) бўйича бу рўйхатга кирмади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид