08:03 / 05.08.2023
3651

Давлат мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш тартиби белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси мажлисида “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Фото: parliament.gov

Лойиҳада давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларида кимлар иштироки этиши ҳамда кимларга мазкур жараёнда иштирок этиш тақиқланганлиги белгиланган. Давлат мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш тартиби, яъни, хусусийлаштириш услублари, уларни танлаш мезонлари, давлат мулкини аукционда хусусийлаштириш, танлов савдоларида хусусийлаштириш, музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан хусусийлаштириш, рақобатга асосланган мулоқот услубида хусусийлаштириш, биржа савдоларида хусусийлаштириш каби жараёнлар аниқ тартибга солинмоқда.

Лойиҳада хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш, тўловларни амалга ошириш тартиблари, хусусийлаштирилган давлат мулкига нисбатан мулк ҳуқуқининг кафолати ва унинг ҳимоя қилиш мезонлари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Top