Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳарорат фони янада пасаяди
Кеча Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво тарқала бошлади. Республиканинг қатор ҳудудларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтди, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилди. Ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида +30...+35 даражагача пасайди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва эртага республика бўйича ҳарорат асосан +30...+35 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача бўлган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, бугун кун иккинчи ярмида Тошкент вилояти бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +35...+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+39 даражагача бўлади.
Ҳафта охирига бориб ҳарорат фони яна +2...+3 даражага пасаяди.
Пойтахтда бугун, 7 август куни ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.
8-11 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳарорат 8 августда +32...+34 даража, 9-11 августда +34...+37 даража бўлади.