Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
Аэропорт қоидаларини билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди. Бўлмаса, ноўрин ҳазил ва ҳаракатлар парвоздан қолдириши ҳеч гап эмас.
Фото: iStock
Бомба ва терактлар ҳақида ҳазиллар
Ёнингизда бомба борлигини ўйлашнинг ўзи ҳам кулгилими? Исталган одам бир қарашда сизни терактларга аралашадиган одам деб ўйламаслиги мумкин. Унда нега бу ҳақида ҳазил қилмаслик керак? Эҳтиёт бўлиш учун шундай қилган маъқул.
Масалан, Лос-Анжелос аэропортида шунга ўхшаш воқеа рўй берган. Йўловчилардан бири ходимнинг “Ёнингизда аэрозол, ўткир буюмлар ёки портловчи моддалар борми?” деган саволига “ҳа” деган жавобни берган. Ҳазилкаш йўловчи жавоби сабаб ҳибсга олинади ва унга нисбатан "Портлашга тайёргарлик кўриш ҳақида била туриб ёлғон ахборот бериш" айби билан иш очилади.
Кейинроқ йўловчига қўйилган айблов олиб ташланган. Лекин олиб ташланмаслиги ҳам мумкин эди. Шунинг учун ноўрин ҳазиллар қилиш тўғри эмас. Сабаби ходимлар йўловчининг жавоби ҳазил эканини билишса ҳам, бу ҳақида баёнот беришлари керак.
Саволларни жавобсиз қолдирмаслик керак
Албатта, самолёт бортида ортиқча савол-жавоблар одамни зериктиради. Лекин кузатувчилар ҳамма нарсани аниқлаб олишлари, саволларни беришлари зарур. Самолётда саволларга жавоб беришни хоҳламаган йўловчини қўриқлаш ходими бортдан олиб чиқишлари ва қайта савол-жавоб қилишларига тўғри келиши мумкин.
Тақиқланган буюмларни олиб кириш мумкинмас
Ўзингизни аэропортда текширувларда узоқ муддат навбатда туриб қолгандай ҳис қилишингиз мумкин. Аммо тақиқланган нарсалар олиб кирилмаётганини текшириш ходимлар масъулият билан ёндашадиган вазифа ҳисобланади. Бунга амал қилмай илож йўқ.
Нималар тақиқланган?
Аэропортга қуйидаги буюмларни ҳам олиб кириш мумкин эмас:
- аэрозоллар;
- ҳар қандай турдаги қуроллар;
- кесувчи нарсалар;
- магнитли буюмлар;
- радиоактив буюмлар;
- заҳар ва заҳарли моддалар;
- майдаловчи воситалар;
- зарба берувчи буюмлар;
- портловчи моддалар;
- сиқилган, суюлтирилган газ;
- ёнувчан моддалар.
Маст бўлиш
Гарчи самолёт бортида спиртли ичимликлар сотилиши мумкин бўлса ҳам, маст йўловчини ўтказишмайди. Шунинг учун маст ҳолатда бўлиб аэропортга бормаслик шарт.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026