Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «давлатга хиёнат» бўйича очилган ишлар сони СССРдагидан кўп - ОАВ
Россия Федерациясида ҳар бир иш кунида ўртача битта иш «давлатга хиёнат» моддаси бўйича қўзғатиляпти, деди адвокат Евгений Смирнов «Холод» нашрига.
2023 йилда Россияда «давлатга хиёнат» бўйича жиноий ишлар аввалги 20 йилга қараганда кўпроқ қўзғатилди, бундан сўнгги етти ойлик статистик маълумотлар дарак беряпти, деб хабар қилди душанба, 7 август куни «Холод» нашри. Унга кўра, фақатгина 2023 йилнинг январидан июлигача Россияда «давлатга хиёнат қилиш» моддаси бўйича 82 та иш қўзғатилган, ўтган йил давомида эса 20 та шунга ўхшаш иш очилганди.
Шу билан бирга, «Первый отдел» адвокати Евгений Смирновнинг фикрича, аслида ишларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги учун «судлар сайтларида шунчаки карточкалар йўқ». «Маълумотлар ҳар доим ҳам эълон қилинмайди», - дея қўшимча қилди адвокат.
«Ҳозирда «ФСБ» ўз суръатини оширди: ҳар ойда ўртача 20 та жиноий иш очиляпти. Бу ҳар бир иш кунида битта иш қўзғатиляпти, дегани. Шу суръатда декабрь ойи охирига келиб уларнинг сони 250 га етади - бир йилдаги иш кунлари сонига кўра», деб ҳисоблайди Смирнов.
«Холод» таъкидлашича, бу кўрсаткичлар совет ҳокимиятининг айрим даврларидан ҳам юқори. Шу тариқа, 1960-йилларда СССРда йилига «хиёнат» бўйича 150 га яқин жиноий иш очилган, деб эслатган нашр.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025