13:41 / 10.08.2023
6519

ИИВ лицейларига кириш тест синовлари санаси аниқ бўлди

Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига кириш тест синовлари санаси маълум бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023 йил 14 август куни 1 сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 08:00 дан кечикмаган ҳолда келиши сўралган.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган Ички ишлар вазирлигининг академик лицейи томонидан тарқатилади.

Мавзу
Қабул-2023
2022/23 ўқув йили учун ихтисослашган ва президент мактаблари, коллежлар, техникумлар, бакалавриат ва магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчириш бўйича янгиликлар.
Барчаси
Top