Пойтахтдаги энг йирик open-air'да иштирок этиш ва мусиқий драйв марказида бўлишга тайёрмисан?
Унда ушбу фестиваль айнан сен учун!
8, 9 ва 10 сентябрь кунлари пойтахтимизнинг қоқ юрагида бу йил иккинчи бор муҳташам Pepsi Music Fest тадбири бўлиб ўтади.
Фестивалдаги кўтаринки кайфият учун таниқли бошловчилар – КВН Олий лигаси чемпиони, “Азия МIХ” жамоаси етакчиси – Элдияр Кененсаров ва блогер Тимур Алихонов масъул бўлишади.
Фестивалда мусиқий драйвдан тўлиқ баҳраманд бўлиш, Ўзбекистоннинг энг зўр диджейлари — DJ King Маcarellа, DJ Sam, DJ Frost, DJ Gerа, DJ Маli'нинг оловдек жўшқин тўпламларини мириқиб тинглаш, шунингдек, Instagram учун Pepsi'нинг ажойиб инсталляциялари фонида суратга тушиш мумкин.
Сен учун ёш рэп-ижрочилар — Коnstа, Мillymallymoe ва Сергей Злотниковнинг рақс жамоаси — Double Touch чиқиш қилади.
Фестиваль хэдлайнерлари:
8 сентябрь: машҳур диджей, бастакор ва продюсер, «Волна», «СО2», «Позвони мне» каби кўплаб машҳур треклар муаллифи — DJ Smash.
9 сентябрь: МАХСУС МЕҲМОН — ижрочи, созанда ва қўшиқлар муаллифи, кўплаб мусиқий мукофотлар совриндори.
10 сентябрь: Аnna Asti — машҳур қўшиқчи, узоқ вақтдан бери МДҲ мамлакатларининг топ-чартларида етакчи хитлар сифатида эътироф этилаётган «По барам», «Феникс», «Хобби» номли шов-шувли қўшиқлар ижрочиси.
Pepsi сенга хэдлайнерлардан бирининг исмини топиш ва қимматбаҳо соврин ютиб олишни таклиф қилади.
Ушбу ҳавола орқали танлов шартлари билан танишиш мумкин:
Фестиваль санаси: 8, 9, 10 сентябрь.
Тадбир ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг орқа тарафидаги майдон.
Тадбир 19:00 да бошланади.
Фест ҳудудида фаст-фуд, снеклар ва яхна ичимликлар зонаси ташкил этилади.
Кириш бепул.
Янгиликларни Instagram'даги Pepsi Uzbekistan саҳифасида кузатиб бориш мумкин.
Pepsi Music Fest 2022 қандай ўтганини ҳавола орқали кўринг.
Реклама ҳуқуқи асосида