Қидирувдаги икки блогерга нисбатан айбловлар маълум қилинди
Санжар Икромов бир, Шерали Комилов эса тўрт эпизодда фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.
Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қайси жиноятларда айбланаётгани ҳақида маълумот берди. Аввалроқ, уларнинг қидирувга берилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган Санжар Икромов 2011 йилда Тошкент шаҳри, Олмазор туманида фуқарога автомашиналар олди-сотдиси билан шуғулланишини айтиб, бозордан арзон гаровга Nexia олиб беришни ваъда қилган. Жабрланувчидан 20 миллион сўм пулни алдов йўли билан олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан 2012 йил 31 март куни Олмазор тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Баъзи маълумотларга кўра, ҳозир Санжар Икромов Туркияда яшаётган бўлиши мумкин.
Шунингдек, 1979 йилда туғилган Комилов Шерали Набихонович 2011 йилда Жиноят кодексининг 165-моддаси, 2022 йилда 168-модда, 3-қисми «б» банди билан судланган бўлса-да, тузалиш йўлига ўтмагани айтилмоқда.
У 2021 йилда аёл кишига ўзини мустақил журналист ва блогер, деб таништириб, унинг ўғлига нисбатан Косон тумани жиноят ишлари судининг ҳукмини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб, шов-шув кўтариб, суднинг кейинги инстанция қарорларига таъсир ўтказиб, жазони енгиллаштириб беришни ваъда қилганликда, ҳамда жабрланувчидан 5 миллион сўм миқдорда пул олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда айбланмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида аёл кишининг ишончига кириб, собиқ турмуш ўртоғидан алимент пулини ундириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан алдов йўли билан 5 миллион сўм миқдорида пулини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.
Шунингдек, 2021 йилда фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммоли масаласини ҳал этиб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан 3 миллион сўм, сўнг 300 АҚШ доллари миқдорида пулларини алдов йўли билан ундириб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.
2022 йилда ижтимоий тармоқлар орқали Қарши шаҳар 5-сон тергов ҳибсхонаси ходими М.А. ва Қарши шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходими Б.Б. шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганликда айбланмоқда.
Қайд қилинишича, Шерали Комилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида хавфли рецидивист, деб топилиб, тергов органларидан яширингани сабабли, қидирув эълон қилинган.
Мавзуга оид
17:40 / 22.11.2024
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024