Ўзбекистон | 12:55 / 12.08.2023
17016
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ветеринар олимлар янги антиген ихтиро қилди

Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари ҳайвонларнинг бруцеллёз касаллигинининг ўта хавфли штампларини эрта ташхисловчи “АР, КБР ва КУМБР учун ягона бруцеллёз антигени” ни ихтиро қилди.

Мўлжалланган икки турдаги маҳсулотга қўшимча равишда уч турда маҳсулот ишлаб чиқарилиб, жами беш турга етказилди.

Мазкур антиген Интеллектуал мулк агентлигида ҳар йили ўтказиладиган “BEST-IP” “Энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови”да “Энг яхши фойдали модел” сифатида эътироф этилди.

Мазкур маҳсулот Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан ҳамкорликда жойларга етказиб берилмоқда.

Маълумотларга кўра, шу пайтга қадар жами беш турдаги 264,4 литр, қиймати 400 млн. сўмни ташкил қилувчи янги антиген чорвачилик хўжаликлари етказиб берилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ахборот хизмати

 

Мавзуга оид