Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Чимкент ўртасида янги сайёҳлик йўналишлари ишга туширилади
Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев бошчилигидаги делегация Чимкент вилоятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон дипломатлари Чимкент вилоятидаги «Жанубий» махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан танишди, шунингдек, МИЗ раҳбари Нурали Аргинбаев ва бошқарув раисининг ўринбосари Мақсат Кушеров билан музокаралар ўтказилди.
Унда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки мамлакат иқтисодий зоналари ўртасида тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатик миссияси делегацияси сафар давомида Чимкент вилояти ҳокими Мурат Айтенов билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида туризм, савдо, саноат ва маданий-ҳуманитар соҳаларда ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Тошкент-Чимкент янги сайёҳлик йўналишларини ишга тушириш ҳамда Ўзбекистонда маданий-ҳуманитар ва туризм йўналишларида ўтказиладиган тадбирларга ҳудуд делегациясини юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:03 / 20.09.2025
Ўзбекистон россияликлар орасида кузги саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
18:34 / 04.09.2025
Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ дарага қулаб, ҳалок бўлди
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
11:06 / 11.04.2025