Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Москва-Сити» ҳудудида бир ой ичида учинчи дрон қулади
Россия расмийларига кўра, жума куни эрта тонгда Москва устида украинлар дрони уриб туширилган. Аппарат Кремлдан бир неча километр масофада жойлашган «Москва-сити»даги бинолардан бирига урилган, атрофдаги ҳудудлар аҳолиси кучли портлаш овозини эшитишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар рўйхатга олинмаган.
Бу сўнгги бир ой ичида «Москва-сити»да кузатилаётган учинчи шундай ҳолат ва май ойи бошидан буён Москвага дронлар орқали амалга оширилган саккизинчи ҳужум бўлмоқда.
Москва шаҳри мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага киришда пилотсиз учиш аппаратини уриб туширгани ҳақида хабар берди.
Унинг парчалари «Экспоцентр» ҳудудига тушган - бу кўргазма бинолари ва павильонлар мажмуаси бўлиб, Кремлдан беш километр масофада жойлашган.
Россия телеграм-каналларида тарқалган видеоёзувларда Краснопресненская соҳилидаги осмонўпар бинолар устида қора тутун кўтарилгани акс этган.
Reuters агентлиги билан гаплашган гувоҳлар анча кучли овозни эшитишгани ҳақида айтиб беришган.
Россия мудофаа вазирлиги ҳам бу тунда Москвадаги объектларга ҳужум қилишга уринган дрон нишонга олингани ҳақида хабар берган.
Вазирлик маълумотига кўра, дрон Москва вақти билан эрталабки соат 4 атрофида аниқланган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган. Вазирлик бу ҳужумда Украинани айблаган.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими воситалари таъсиридан кейин дрон парвоз йўналишини ўзгартирди ва Москва шаҳри Краснопресненская соҳилидаги нотураржой биносига қулади. Қурбонлар ва ёнғин бўлмаган», - дейилган РФ мудофаа вазирлиги баёнотида.
Украина томони бу ҳодиса юзасидан муносабат билдирмади.
Москва фавқулодда хизматларига кўра, дрон қулаши оқибатида «Экспоцентр» павильонларидан бирига зарар етказилган.
«Краснопресненская соҳилидаги «Экспоцентр» павильонларидан бирида ташқи деворнинг қисман қулаши қайд этилган. Қулаш майдони - 30 кв. метр атрофида», - дея Россия пойтахти фавқулодда хизматлари вакилининг сўзларини келтирган Россия ахборот агентликлари.

Ушбу ҳодиса ортидан Москва ҳаво кенгликлари вақтинча ёпиб қўйилган.
Пойтахтдаги Внуково аэропортидаги таблога кўра, олтита учиш ва саккизта учиб келиш рейси кечиктирилган, улардан бешта қўнувчи рейс бошқа аэропортларга кўчирилган.
Шереметьево, Домодедово ва Жуковский аэропортларида ҳам бир неча рейслар қўниши кечиктирилган.
Москва вақти билан соат 04:30 да рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинган, дейилади Росавиация хабарида.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
13:58 / 03.06.2026