Буюк Британияда ҳамшира 7 нафар чақалоқнинг ўлимида айбдор деб топилди
Британиялик ҳамшира Люси Летби 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер касалхонасида ишлаётган вақтида янги туғилган беш нафар ўғил бола ва икки нафар қиз бола чақалоқни ўлдирган.

Фото: Getty Images
Буюк Британия суди ҳамшира Люси Летбини етти нафар чақалоқнинг ўлимида айбдор деб топди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
У 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер графлиги касалхонасида ишлаётган вақтда янги туғилган чақалоқларни шприц билан ҳаво киритиш орқали ўлдирган.
Шунингдек, Люси Летби касалхонанинг неонатал бўлимида қасддан ҳаво киритиш, ортиқча овқатлантириш ва инсулин билан заҳарлаш каби усуллардан фойдаланган ҳолда яна олтита чақалоқни ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди.
Ҳакамлик суди ҳайъати гўдакларни ўлдиришга уриниш бўйича яна олтита пункт юзасидан ҳукм чиқара олмади. Прокурорлар ушбу моддалар бўйича ишни кўриб чиқиш учун 28 кун сўраган.
Манчестер суди 21 август куни Летбига ҳукм чиқариши керак.
Люси Летби билан бирга янги туғилган чақалоқлар бўлимида ишлаган бошқа бир тиббиёт ходимининг BBC’га айтишича, шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва бошқа шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган.
Шифохона маъмурияти бир неча ой давомида ҳамшира чақалоқларни ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, полицияга кеч мурожаат қилган.
2015 йил октябрь ойида бўлимнинг етакчи маслаҳатчиси доктор Стивен Брери биринчи марта Летбининг хатти-ҳаракатидан хавотирда эканини айтади. Аммо ҳеч қандай чора кўрилмайди, шундан сўнг у яна бешта чақалоқни ўлдиришга уринади ва улардан иккитаси вафот этади.
Ҳозиргача очиқланган маълумотларга кўра, Летби жами 13 та янги туғилган чақалоқни ўлдиришга уринган. Уларнинг исм-шарифларини ошкор қилиш суд томонидан тақиқланган, бироқ беш нафар ўғил бола ва икки нафар қиз ўлдирилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
Ўзбекистон | 16:13
-
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Ўзбекистон | 15:39
-
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистон | 15:30
-
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Жаҳон | 15:27
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025