Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
Давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) тадбиркорлик субъектларига E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади.
Президентнинг «Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар тадбиркорлик субъектларига E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:
- давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) - балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш учун;
- сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари - пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.
Талаблар ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугамаган сув омборларига ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимига нисбатан татбиқ этилмайди.
2024 йил 1 январдан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. Бунда Сув хўжалиги вазирлигига балиқчилик билан шуғулланувчи оилаларни сув билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2023-2024 йилларда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган ўрмон фонди ерлари рўйхати;
- 2023-2024 йилларда балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган сув омборлари рўйхати;
Қуйидагилар белгиланди:
- 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштиришнинг прогноз параметрлари;
- 2024 йилда сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириш бўйича прогноз параметрлар;
- 2024 йилда аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш бўйича прогноз параметрлар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18 августдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
-
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи
Ўзбекистон | 15:59
-
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55
-
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 15:38
Мавзуга оид

18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди

13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган

20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди

10:16 / 06.11.2024